COVID-19: ССВ янги ҳолатлар ва оғир аҳволдаги беморлар ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Коронавирусга чалинган 229 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда. Бу ҳақда ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 11 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192 нафарга ортиб, 85 114 кишини ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 24 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 10 нафари Фарғона вилоятида, 
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 15 нафари Тошкент вилоятида,
  • 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 16 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 2 нафар,
  • Тошкент вилоятида 18 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82943 (+183) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1537 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг