COVID-19: Шифохонада даволанаётганлар 3,8 мингдан ошди
Жамият
−
10 Май 2021
4821Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3800 нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 9 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 362 кишига ортиб, 94 759 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 6 нафари Андижон вилоятида;
- 4 нафари Бухоро вилоятида;
- 2 нафари Жиззах вилоятида;
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 4 нафари Навоий вилоятида;
- 5 нафари Наманган вилоятида;
- 46 нафари Самарқанд вилоятида;
- 7 нафари Сирдарё вилоятида;
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 10 нафари Фарғона вилоятида;
- 8 нафари Хоразм вилоятида;
- 54 нафари Тошкент вилоятида;
- 200 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Навоий вилоятида 7 нафар;
- Наманган вилоятида 2 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 2 нафар;
- Фарғона вилоятида 10 нафар;
- Тошкент вилоятида 57 нафар;
- Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90 292 (+239) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3805 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь