COVID-19 пандемиядан эндимияга айланяптими? ЖССТ жавоб берди

Олам

image

Коронавируснинг янгича штамми “omicron” дунё бўйлаб жуда тез тарқалмоқда. Ҳозир Европанинг деярли барча давлатларида аниқланган вирусни қитъа аҳолисининг ярими юқтириб олади. Бу ҳақда бугун, 11 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди. 

2022 йилнинг илк ҳафтасидаёқ вируснинг янги тури билан боғлиқ 7 миллион ҳолат қайд этилган. Билдирилишича, Янги йилнинг иккинчи ҳафтасида эса касалланиш ҳолати икки баробарга ортган.   

“Агар вирус шу шиддат билан тарқалишда давом этадиган бўлса, яқин 6-8 ҳафтада Европа аҳолисинг 50 фоизи вирус билан зараланади”, дейди ЖССТнинг Европа мистақаси бўйича раҳбари Ханс Клюге Вашингтон университети тадқиқот маркази маълумотларига таяниб.

Унга кўра, 53 та Европа ва Марказий Осиё давлатларининг 50 тасида “omicron” аллақачон қайд этилган. 

“Omicron” грипп сингари ўпкадан кўра юқори нафас йўлларига кўпроқ таъсир кўрсатиши ва вируснинг олдинги вариантларига қараганда енгилроқ симптомларни келтириб чиқариши аниқланган. Аммо, ЖССТ ҳали янги штамм устида чуқур изланишлар олиб борилиши кераклиги ҳақида таъкидламоқда. 

Кеча, 10 январь куни Испания Бош вазири Педро Санчес коронавирус тобора енгил симпромларни шакллантириб бораётгани ортидан, уни жиддий қабул қилмасдан оддий грипп сифатида даволаш усулларини ўрганишни таклиф қилган. 

“Бу вирусни пандемик эмас, балки эндемик касаллик сифатида ҳар бир ҳолатни қайд этмасдан балки вирус аломатлари бўлган барча одамларни текширмасдан туриб даволаш лозим”, деган, Бош вазир.

ЖССТнинг Европа бўйича фавқулодда Бош офицери Кетрин Смолвудга кўра, пандемиядан эндимияга ўтиш барқарор ва тахминий ҳолатларга тўла вазиятни тақозо этади. 

"Бизда ҳали ҳам жуда катта ноаниқликлар кўп. Вирус жуда тез мутацияланиб, янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Биз ҳали уни эндемик деб аташга тайёр эмасмиз. Балки вазият барқарорлашса, эндимияга ҳам ўтармиз, лекин 2022 йилда бунга эришишимиз қийин", деган Кетрин Смолвуд.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг