COVID-19'га чалиниш бўйича суткалик рекорд янгиланди

Олам

image

Ўтган кеча-кундузда дунёда коронавирус билан боғлиқ янги 657 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига таяниб хабар берилган. 

Бу сўнгги ҳафта ичидаги навбатдаги рекорд кўрсаткичдир.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда сўнгги 24 соат ичида COVID-19’га чалиниш билан боғлиқ 657 минг 312 та ҳолат қайд этилган. 

Сўнгги бир кеча-кундузда 9 минг 797 киши вафот этган. 

Касалланганлар сони энг юқори бўлган мамлакат бешлигига АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Франция киради.

Маълумот учун, пандемия бошидан буён касалланганлар сони 54 миллион 452 минг 298 кишига етган. 1 миллион 320 минг 286 нафар бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

865

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг