COVID-19: 400 га яқин янги бемор аниқланди, 2 киши вафот этди

Жамият

image

Кеча, 11 май куни Ўзбекистонда 395 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 11 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95467 (+395) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 8 нафари Андижон вилоятида;
  • 3 нафари Бухоро вилоятида;
  • 3 нафари Жиззах вилоятида;
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 2 нафари Навоий вилоятида;
  • 8 нафари Наманган вилоятида;
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 5 нафари Хоразм вилоятида;
  • 60 нафари Тошкент вилоятида;
  • 216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар;
  • Бухоро вилоятида 7 нафар;
  • Наманган вилоятида 6 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 78 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 13 нафар;
  • Фарғона вилоятида 5 нафар;
  • Хоразм вилоятида 4 нафар;
  • Тошкент вилоятида 48 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90976 (+312) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 666 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3825 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг