Costa Coffee глобал тармоғи иккинчи филиалини очди

Бизнес

IMG_6051

Пойтахтнинг қоқ марказида, Вестминстер университетининг қаршисида халқаро Costa Coffee тармоғининг яна бир қаҳвахонаси очилди.
Costa Coffee'нинг иккинчи филиали KFC Westminster ресторанининг ёнгинасида, Истиқбол кўчаси 17-уй манзилида жойлашган. Менюдан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига манзур бўлган қаҳвали ичимликлар, сендвичлар, тост ва десертлар жой олган. Аммо, сюрпризлар ҳам бор!

Глобал тармоқнинг иккинчи филиали

13 октябрда Costa Coffee қаҳвахонаси ўз эшикларини очди. Бу дунёнинг энг яхши қаҳвахоналари етакчи бешталигига кирувчи Британия тармоғининг яна бир филиалидир. Экопарк яқинида июль ўрталарида очилган биринчи филиал аллақачон мазали қаҳва ва тезкор, сифатли сервис қадрига етувчилар томонидан севилиб улгурди.

Янги қаҳвахонанинг кенг зали 75 кишига мўлжалланган, ўзингиз билан олиб кетишга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Қаҳвахона менюсидан 35 дан зиёд, қайноқ ва совуқ тоифалардаги қаҳвали ичимликлар, десертлар, пишириқ ва тезкор тамаддининг бошқа вариантлари жой олади. Албатта, сотув “илғорлари”сиз иш битмайди: испан айс-латтеси, фрапуччино, “Сан-Себестян” чизкейки ва Costa Coffee ёрқин белгиси – маффинлар.

Дарвоқе, қаҳвахона ходимлари уларнинг хос маффинлари кириб келаётган қишнинг тимсолига айланиб, барча сотув рекордларини янгилашига аминдирлар. Зеро, янги пишган, ақлни шошириб қўювчи шоколад иси таратиб турган десертни қайноққина эспрессо билан тановул қилганингизда қаҳванинг ним аччиғи маффиннинг ширинини босиб, унга тўйинган қаҳва таъмини беради. Бинобарин, бу лаззатдан тотиб кўрмаслик амримаҳол!

Йиллар давомида синалган анъаналар

Costa Coffee бренди остида 33 та мамлакатдаги тўрт мингдан зиёд қаҳвахона фаолият юритмоқда. Бутун дунёда Costa'ни ёқтиришларининг сабабларидан бири – рецептуранинг ўзгармаслигидир. Вестминстер (Лондон)даги Чаринг-Кроссдами ёки Пномпен (Камбоджа)даги қирол саройи ёнидаги соҳил бўйидами – қаерда бўлмасин, қаҳва буюртирганингизда ўша-ўша таъмни туйишингизга амин бўлаверинг.

Компания маҳсулотлар сифати ва рецептурага риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатган, шу билан бирга, Costa Coffee'нинг ҳамма филиаллари бир хил, деб ҳам бўлмайди. Аксинча, уларнинг ҳар бири учун ўзига хос дизайн ва ўз характери ишлаб чиқилади ва бу интерьерда, идиш-товоқда, декорациясида акс этади.

Ҳамма гап фусункор интерьерда

Тошкентдаги флагман филиал июлда, жазирама ёзнинг қоқ ўртасида очилган эди. Ушбу қаҳвахона мавзуси сифатида польшалик мусаввир Пола Августиновичнинг қувноқ, ранго-ранг иллюстрациялари танлангани ажабланарли эмас. У ёрқин ранглар, геометрик шакллар ва абстракт унсурлардан фойдаланиб, икки турфа олам: қаҳва ва санъат уйғунлашган ноёб тасвирларни ярата олган. Танланган услуб ёзги кайфиятни ва мазали Costa Coffee ичимликларини идеал даражада бўрттириб кўрсатди, лойиҳанинг ўзи эса, обрўли European Design Awards 2023 танловида Branding тоифасида энг яхшилардан бири деб эътироф этилди.

Халқаро Вестминстер университети қаршисида жойлашган янги филиал безатилишида энг йирик қаҳва брендлари билан ҳамкорлиги орқали танилган грециялик ёш, истиқболли иллюстратор – Tommaso Taraschi дизайнларидан фойдаланилди. Toma Studio асосчиси содда ва график лойиҳалар яратади, улар бутун бошли қаҳва тарихларига жамланади. Табиийки, бундай услубда безатилган жойда зерикиш ёки бемазалик нималиги унутилади.

Costa Coffee – ҳар ким ўз таъбига мос егулик топадиган жой. Стандарт менюдан ташқари, бу ерда муқобил (соя, бодом, кокос) сутдан тайёрланган ичимликлар ҳам бор, улар алоҳида озиқланиш тамойилларига риоя этувчиларга тўғри келади. Қаҳва, лимонад ва ноқаҳва ичимликларнинг ўнлаб турлари, мазали егуликлар билан биргаликда тонгингизни хайрли, кунингизни омадли бўлишига ҳисса қўшади.

Costa Coffee Тошкентда янги филиалларини очишни режалаштирган. Йилдан-йилга уларнинг сони фақат ортиб боради.

Ижтомоий тармоқдаги саҳифалар:

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook'да дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram'да янгиликлардан хабардор бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг