“Comeback”. Рубль урушдан олдинги қийматини тиклади
Олам
−
07 Апрель 2022
20023Бугун, 7 апрель куни Москва биржасида валюта савдолари бошланишида рубль доллар ва еврога нисбатан 4-5 фоиздан кўпроқ мустаҳкамланди.
Биржа маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 10:40 да (Тошкент вақти билан соат 12:40) доллар курси 76,25 рублгача (-4,32 фоиз), евро 82,56 рублгача (-5,1 фоиз) пасайди.
Москва биржасидаги савдолар очилишида долларнинг рублга нисбатан курси аввалги савдоларнинг ёпилиш даражасига нисбатан икки тийинга қимматлашди ва 79,72 рублни ташкил қилди. Евро курси ўзгаришсиз қолди – 87 рубль.
Москва биржасидаги савдолар чоғида доллар курси 74,26 рублгача тушиб, 16 февралдан бери биринчи марта 75 рублдан, евро 80,83 рублгача тушиб, 2021 йил 27 октябрдан бери илк бор 81 рублдан пастга тушган.
Биржа
Россия фонд бозори бугун асосий сессия бошида етакчи индексларнинг ўсишини кўрсатмоқда. Москва вақти билан 10:55 ҳолатига кўра, Москва биржаси индекси 0,72 фоизга – 2630,3 пунктгача, РТС индекси 4,95 фоизга – 1086,02 пунктгача ўсди.
Савдо очилишида Москва биржаси индекси 2618,26 пункт (+0,26%) даражасида бўлди, РТС доллар индекси 0,01 фоизга – 1034,85 пунктгача ўсди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь