“Comanchero” халқаро қуролли жиноий гуруҳи етакчиси қўлга олинди
Олам
−
02 Ноябрь 2023
9897Туркия полицияси Истанбулда “Comanchero” халқаро қуролли уюшган жиноий гуруҳи етакчиларидан бири, Австралия ва АҚШ ҳукумати томонидан қидирувда бўлган Ҳасан Айиқ ҳамда ташкилотнинг яна 37 нафар аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерлиқоя Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Истанбулда Ҳасан Айиқ бошчилигида Австралияда жойлашган ва бутун дунё бўйлаб фаолият юритаётган “Comanchero” халқаро қуролли жиноий ташкилотига қарши ўтказилган “Қафас” операцияси давомида 37 нафар гумонланувчи қўлга олинди”, дейди у.
Вазир билдиришича, суд қарори билан Айиқ, шунингдек, ташкилотнинг АҚШ, Австралия ва Янги Зеландия томонидан халқаро ҳибсга олишга ордер берилган яна етти нафар юқори мартабали амалдори ушланган.
Ташкилотнинг 55 нафар гумонланувчига тегишли тахминан 4,5 миллиард турк лираси (тахминан 160 миллион доллар)лик мол-мулки ҳам мусодара қилинган. Ушбу активларга банк ҳисоблари, кўчмас мулк, транспорт воситалари ва 22 компаниянинг акциялари киради.
Аниқланишича, ташкилотга қарашли жиноий тўдалар етакчилари турк ва хорижлик ташкилотлар аъзолари билан бирга Туркияга келган ва у ерда жиноий фаолиятини давом эттириб, Жанубий Америкадан сотиб олинган гиёҳванд моддаларни Австралия, Голландия ва Гонконгга етказишга уринган, шунингдек, пул ювиш билан шуғулланган.
LiveБарчаси