“Coca-cola”нинг давлат улушини сотиш бўйича тушунтириш берилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида”ги тақдимномасига расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, агентликнинг компаниянинг давлат улушини сотиш жараёни қандай ташкил этилгани ҳақида Давактив агентлигига ва/ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тузилган ишчи гуруҳга бирор бир мурожаати келиб тушмаган.

Тақдимнома Компанияни сотиш тўғрисидаги Давактив агентлигининг 2020 йил 16 декабрдаги эълонида жойлаштирилган маълумотлар асосида шакллантирилган.

Давактив агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда жамоатчилик билан компаниядаги давлат улушини шаффоф ва ошкора тарзда, халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Шу билан бирга яқин кунларда мазкур жараённинг бевосита иштирокчилари бўлган “The Coca-cola Export Corporation” (АҚШ, Атланта), “Rothschild & Co” инвестиция банки ва “Dentons” юридик фирмасининг тақдимнома бўйича фикрлари жамланиб, жамоатчиликка тушунтириш берилиши маълум қилинган.

Агентликка кўра, “Coca cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги давлат улушини сотиш ҳалол, очиқ ва шаффоф усулларда ҳамда дунёдаги ўзининг ўрнига эга ва номига путур етмаган халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг