Cobalt`ни божхоначилар тўхтатишди
Жамият
−
27 Сентябрь 2019 6478 1 дақиқа
Ўзбекистон божхоначилари ҳар доим сергак бўлишга ҳаракат қилади. Мамлакатга товар-моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар улар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаро У.М. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда, назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 55,6 миллион сўмлик 274 дона кийим-кечаклар борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси