Чустда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Чуст туманида фуқарога фермер хўжалиги ер майдонини олиб бермоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериклари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ф.А., “R.N.” фермер хўжалиги раҳбари Р.А. ва бошқалар хўжаликнинг “Какликқўрғон” МФЙ ҳудудидаги 5,3 гектар ер майдонини 15 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Н.га боғдорчилик ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилган.

Улар олдиндан 1 500 доллар ва 5,6 млн сўмни фуқаролар И.И. ва К.Р. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг