Ичувчилари энг кўп ҳудуд аниқланди

Саломатлик

image

Россиянинг Чукотка округида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишдан вафот этиши рекорд даража қайд этилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Маълумотларига кўра, 2018 йилда округ аҳолисининг ичкиликдан ўлим даражаси ҳар ўн минг аҳолига 13 кишини ташкил этган. Натижада, Чукоткадаги ҳар тўққизинчи ўлим алкоголь билан боғлиқ экани аён бўлади.

Иккинчи ўринда ўлим даражаси ҳар ўн минг аҳолига ўн кишига тўғри келадиган Магадан вилояти (ҳар 11 ўлимдан биттаси) тўғри келади. Иваново вилоятида бу кўрсаткич ҳар ўн минг аҳолига тўққиз кишидан ошди.

Ингушетияда вазият энг яхши — 2018 йилда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида ўлим кузатилмаган.

Барча ҳудудларда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида ўлганларнинг барчаси меҳнатга лаёқатли эркаклардир. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркакларнинг ўлим даражаси ҳар 100 минг кишига 735 тани ташкил этади, бу аёллар ўртасидаги кўрсаткичдан (100 минг кишига 230 та ҳолат) уч баравар кўпдир.

Шу билан бирга, эркаклар ўлимининг қарийб 70 фоизи алкоголь билан боғлиқ.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Чукотка Ингушетия

Баҳолаганлар

433

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг