“Чотқол” тоғларида юролмай қолган аёл қутқарилди
Жамият
−
23 Апрель 2023
8896Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Чотқол” тоғларида саёҳат қилиб юрган аёлнинг оёғи қайрилиб кетиб, юра олмай қолади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, кеча, 22 апрель куни соат 15:30 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув марказига “Чотқол” тоғларида саёҳат қилиб юрган аёлнинг оёғи қайрилиб кетиб, тан жароҳати олиб, юра олмаётганлиги ва унга ёрдам зарур эканлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Чақирувга асосан, зудлик билан қидирув-қутқарув ишларига жалб қилинган Паркент тумани ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари томонидан тан жароҳати олган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.
“Айни пайт ёрдам кўрсатилган фуқаронинг аҳволи яхши”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь