“Чорвоқ оромгоҳи” 208 млрдга сотилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани 208,0 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани бўйича 208,0 млрд сўм бўлган харид тўловларини амалга ошириш тўғрисида “Vip Logistics” МЧЖ ҚК томонидан тақдим этилган таклифлар энг яхши таклиф сифатида эътироф этилиб, савдо ғолиби деб топилди”, дейилади агентлик хабарида.

Қайд этилишича, мазкур, оммавий савдоларда 4 нафар талабгорлардан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар келиб тушган бўлиб, “Vip Logistics” МЧЖ ҚК томонидан энг юқори нарх таклифи берилган.

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига кўра, автомобилда юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи VIP Logistics компанияси 2011 йилда Тошкентда рўйхатга олинган. МЧЖнинг устав фонди 2 млн 694,9 минг долларни ташкил этади.

Компания ҳиссадорлари орасида “HARVEST INDUSTRIES L.P.” (93,00 %), Шокиров Жамшид Абдуғаффорович (5,10 %) ва Шокиров Абдуғаффор Шокирович (1,90 %) бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1543

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг