Чорвоқда юз берган оммавий муштлашув бўйича изоҳ берилди
3-саҳифа
−
06 Июнь 2021
42173Бугун, 6 июнь куни ижтимоий тармоқларда Чорвоқда фуқаролар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса тасвир туширилган жой Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Новобод” МФЙ ҳудудидаги “Пирамида-Чорбоғ оромгоҳи” соҳили бўлиб, унда дам олиш жорий йилнинг 3 июнь кунидан расмий очилган. Шу вақт оралиғида дам олиш масканида бу каби ҳодиса рўй бермаган ва ИИОга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.
“Аниқланишича, тасвирга олинган ҳолат 2018-2019 йил оралиғида содир бўлган бўлиши мумкин. Бунга сабаб ҳозирда ушбу соҳилнинг суви ва кўриниши ҳамда унинг атрофидаги муҳит ва бошқа жараёнлар ўзгарган”, дейилади изоҳда.
Ҳозирда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби ва ҳолат иштирокчиларини аниқлаш юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.