Чорвоқда икки йигит чўкиб кетди
Жамият
−
26 Июль 2019
11923Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида икки йигит қайиқдан йиқилиб, чўкиб кетди. Воқеа жорий йилнинг 24 июль куни соат 14:00 атрофида содир бўлгани айтилмоқда.
Маълумотларга қараганда, Чорвоқ сув омбори ҳудудига икки оила дам олгани келган. Қайиққа ўтирган йигитларнинг бири 24, иккинчиси 23 ёшда бўлган. Улар балиқ тутишга мослашган қайиқда сув омборининг нариги қирғоғига боришган. Улар ортга қайтаётганда эхтиётсизлик сабаб қайиқ ағдарилиб кетган ва йигитлар чўкиб кетган.
Айни вақтга қадар уларнинг жасади топилмагани айтилмоқда.
Ҳозирда қидирув ишлари давом эттирилмоқда. Прокуратура томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.