“Чорвоқ”дан икки кишининг ўлиги чиқди
3-саҳифа
−
22 Июль
14564Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани “Бурчмулла” МФЙ ҳудудида жойлашган “Чорвоқ сув омбори” ҳавзасида содир бўлган сув-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Воқеа жорий йилнинг 20 июль куни тахминан соат 13:30 да содир бўлган. 19 ёшли Қ.Ф. “Yamaxa” русумли гидроскутерни ҳайдаб бораётиб, бошқарувни йўқотган ва сув ҳавзасида сузиб юрган “Катамарон” сув-транспорт воситасига бориб тўқнашган.
Оқибатда “Катамарон” сув-транспорт воситасидаги 28 ва 26 ёшли йўловчилар воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темирйўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Бўстонлиқ туман ИИБ томонидан тергов олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, вафот этган фуқаролар фарғоналик, гидроскутерда бошқарувни йўқотган йигит эса зангиоталик бўлган.
LiveБарчаси