“Чорвоқ” атрофидаги ерларда чорва молларини боқиш тақиқланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвоқ сув омбори атрофидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларда ўсимлик қопламининг қисқаришини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги таклифларга розилик берилди:

  • Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудлардаги барча тоифадаги ерларда ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган майдонларни хатловдан ўтказиш, хатлов натижаси асосида белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказиш ҳамда чорва молларининг боқилишини тақиқлаш;
  • Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудларда ерлар деградациясининг олдини олиш, кучли шамол ва чангли бўронлар таъсирини юмшатувчи иҳота дарахтзорларини барпо этиш;
  • геоахборот технологиялари, шу жумладан, ерни масофадан зондлаш ва космик мониторинг технологиясини кенг жорий этган ҳолда, ўрмон фондининг ҳаётий даври ҳақидаги аниқ ва доимий маълумотларни таҳлил қилиш, ўрмон фонди деградацияси ва ўрмонларнинг ноқонуний кесилишини аниқлаш ва назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш;
  • аҳоли яшайдиган ва махсус туристик зона ҳисобланган тоғ ва тоғ олди ҳудудларида табиий омиллар таъсирини юмшатиш, ерлар деградациясининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси ва уларни қайта тиклаш бўйича илмий ечимларни аниқлаш ҳамда янги технологияларни жорий қилишга қаратилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни танлов асосида ташкил этиш.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг