Чорвачиликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар жалб этиш лозим – Президент
Жамият
−
16 Февраль 2022
51322022 йилда халқаро молия ташкилотларидан 500 миллион доллар жалб этиб, чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаларига йўналтириш зарур. Бу ҳақда бугун, 16 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлади.
Йиғилишда вилоят ҳокимларига 2 миллион гектар сувли ер майдонининг камида 10 фоизига беда ва чорва озуқа экинларини алмашлаб экишни таъминлаш вазифаси қўйилди.
Президентга кўра, энди фойдаланишдан чиққан ва янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига йирик чорва комплекслари ташкил этилади.
Бунда, Қизилтепада 2021 йилда 1 минг гектар чўл ерларини ўзлаштириб, 2 минг бошли чорва комплекси ва кунига 40 тонна сутни қайта ишлаш цехини ишга туширган, 2022 йилда қўшимча 1 минг гектар ерни ўзлаштириб, ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатган ҳолда элита уруғчилигини ташкил этишни режалаштирган ҳамда сув тежаш технологияси ёрдамида арпа ва маккажўхори каби озуқабоп экинларни оралатиб эккан “Янги Аср” чорвачилик хўжалиги мисоли айтиб ўтилди.
Йиғилишда таъкидланишича, сувни тежаш технологиялари ёрдамида озуқа экинлари етиштиришни йўлга қўйган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун уларга:
• ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм субсидия берилади;
• хорижий кредитлар 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади;
• кредит фоизининг 14 фоиздан ошадиган қисмига компенсация ва кредит суммасининг 50 фоизига кафиллик берилади;
• гўшт ва сут учун бюджет ҳисобидан бериладиган субсидия миқдори 2 бараварга оширилади.
Вилоят ва туман ҳокимлари йил якунига қадар ушбу йўналишда 100 минг аҳоли бандлигини таъминлашга масъул бўлади. Президент 2022 йилда халқаро молия ташкилотларидан 500 миллион доллар жалб этиб, чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаларига йўналтириш зарурлигини қайд этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь