Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби белгиланди
Жамият
−
03 Октябрь 2019
5485Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 сентябрь куни қабул қилган қарори билан “Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, чорва ҳайвонларини суғурталаш учун суғурта қилдирувчининг оғзаки ёки ёзма мурожаати бўйича ихтиёрий равишда суғурталовчи билан шартнома тузилади.
Суғурта қилдирувчи суғурта мукофоти тўлайди ва унга суғурта полиси берилади.
Суғурта ҳодисаси (суғурталанган ҳайвоннинг нобуд бўлиши, ўғирланиши ва мажбуран сўйилиши) рўй берганда бу ҳақда далолатнома тузилади.
Суғурта қилдирувчининг аризаси ва тақдим этилган тегишли ҳужжатларга асосан суғурта товони тўлаб берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь