“Чорсу”ни оладиган мард йўқ. Савдо маркази нархи арзонлаштирилди

Жамият

image

Аввалроқ, "Чорсу" савдо маркази сотувга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Марказ 303,5 млрд сўм миқдоридаги бошланғич нархда аукционга қўйилганди. 

Афтидан, бу нархда талабгорлар бўлмагани учун орадан 3 ой ўтиб, савдо маркази биноси пасайтирилган нархда яна савдога қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, "Чорсу" савдо маркази бошланғич нархи ўн фоиз (30,35 млрд сўм)га пасайтирилган ҳолда 273,15 млрд сўм нархда “E-Auksion” савдо майдончасига қайта қўйилди.

Маълумот ўрнида, "Чорсу" савдо маркази Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган. Марказ шаҳарнинг аҳоли гавжум бўлган қисмларидан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чорсу савдо маркази

Баҳолаганлар

361

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар