Чирчиқдаги мактабнинг пойдевори чўкиб, деворлари ёрилиб кетди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 4-сонли мактаб биносининг ташқи девори ёрилгани сабаб ёмғир сувлари пойдеворга сизиб киргани ҳақида хабарлар тарқалди.  Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, объект фойдаланишга топширилаётганда текширувчилар топган камчиликларни пудратчи тўлиқ бартараф этмагани сабабли ҳозир инспекция бинони фойдаланишга топшириш баённомасини расмийлаштирмаган.

“Бинонинг техник ҳолатига келадиган бўлсак, унинг ташқи деворидаги ёриқлар сабаб том қисмидан тушаётган ёмғир сувлари бинонинг пойдевор қисмига кетаётгани оқибатида пойдеворда чўкиш юзага келган. Бугунги кунда юзага келган ёриқлар пудратчи томонидан таъмирланган. Пудратчига баҳорги таътил вақтида қайта тўлиқ таъмирлаш бўйича кўрсатма ҳам тақдим этилган”, дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, қурилиш объектида 120 ўринли қўшимча бино қурилиши лойиҳада белгиланган. Таъкидланишича, бош режада кўрсатилган ҳудудда кўп йиллик дарахтларни кесишнинг имкони йўқлиги сабабли қурилиш аввал белгиланган жойдан бошқа ерга кўчирилган. Қурилиш жараёнида киритилган ўзгартиришларга буюртмачи томонидан 2020 йил март ойида баённома расмийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг