Чирчиқда ўқишга киритиш эвазига 2000 доллар олган кафедра мудири ушланди

Жамият

image

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ўқишга киритиш эвазига 2000 АҚШ доллари олган кафедра мудири ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИББнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ Давлат педагогика институти кафедра мудири А.Н. фуқаро У. ни ушбу институтнинг Жисмоний тарбия факультети сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қуйиш эвазига 4000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг