Чирчиқда тут дарахтларини кесиб ташлаган фуқарога чора кўрилади
Жамият
−
02 Февраль 2023
5328Тошкент вилоятида фуқаро уч туп дарахтни кесгани учун жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро уч туп тут дарахти кесиб кетилгани бўйича вилоят вилоят экологик қўмитасига мурожаат қилган.
Дўстлик маҳалласидаги тут дарахтларининг тепа шоҳ қисмлари электр энергиясининг сим ёғочига тегиб тургани аҳолига электр энергиясини етиб боришида ноқулайликлар келтириб чиққаргани сабабли фуқаро Б.Ш. томонидан ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсатномасиз дарахтлар кесиб ташланган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан далолатнома тузилиб, маъмурий байённома расмийлаштирилди.
“Шу ўринда фуқароларга эслатиб ўтмоқчимиз, ўзбошимчалик дарахтларни кесманг. Зеро, бундай ҳаракатлар содир этган ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўрилишини унутманг”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь