Чинозда Damas радар ўрнатилган Nexia-3’ни пачоқ қилди
Жамият
−
02 Май 2021
32036Тошкент вилояти Чиноз туманида Damas ҳамда Nexia-3 автомобиллари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 май куни соат 13:15 ларда Тошкент вилояти Чиноз туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 862-километрида 1981 йилда туғилган ҳайдовчи Р.А. Damas русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг ўнг томонида, йўл ёқасида тўхтаб турган, Тошкент вилояти Қибрай тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Н.Юлдашевга бириктирилган "Нексия-3" русумли, тезликни ўлчовчи мосламалар билан жиҳозланган автомобилнинг орқа томонига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси