Чинозда босқинчилик қилиб, уйдан ҳеч нарса топа олмаган 5 эркак ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилояти Чиноз туманида фуқаронинг уйига босқинчилик уюштириб, ҳеч нарса топа олмай, яширинган 5 нафар эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 23 май куни 33 ёшли С.А. Чиноз тумани ИИБга ариза билан қилган мурожаатига кўра, жорий йилнинг 21 май кунидан 22 май кунига ўтар кечаси соат 01:15 ларда номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда Чиноз тумани Навоий кўчасида жойлашган яшаш уйига ғайриқонуний равишда бостириб кириб, турмуш ўртоғи — 33 ёшли С.З. ва унинг ўзига ҳужум қилиб, уриб дўппослаб, пул беришларини талаб қилади.

Босқинчилар уйдан ҳеч нарса топа олмаганидан сўнг ҳодиса жойидан яширинади. Мурожаатчи ушбу фуқароларни аниқлаб қонуний чора кўришларини сўраган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Чиноз туманида яшовчи 44 ёшли И.А, А.Ф., Р.Д., 25 ёшли Б.Ш., 19 ёшли Б.Б.лар содир этгани аниқланиб, улардан 2 дона қора ниқоб, 1 дона спорт кепкаси, 1 дона скотч ўрами ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, И.А., А.Ф., Р.Д., Б.Ш. ва Б.Б.лар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг