Чинозда 36 ёшли аёлни поезд иккига бўлиб кетди
3-саҳифа
−
11 Июнь 2023
53522Тошкент вилояти “Чиноз-Олмазор” бекатлари оралиғида поезд 36 ёшли аёлни босиб кетди. Бу ҳақда Транспорт прокуратураси маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 4 июнь куни соат 06:20 да “Ховос-Тошкент” йўналишидаги шаҳарлараро электропоезди “Чиноз-Олмазор” бекатлари оралиғида ҳаракатланиб ўтаётган 1987 йил туғилган фуқаро М.С.ни босиб кетган.
Оқибатда фуқаро М.С. воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, М.С. эпилепсия касаллигига чалингани ва бир неча марта уйидан чиқиб кетгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Бош прокуратурага кўра, ҳозирда Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодисанинг видеолар тарқалди. Унда аёлнинг иккига бўлинган жасади поезд рельси устида ётганини кўриш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь