Чиноз тумани судьяси порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинди

Жамият

image

Тошкент вилояти Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`нинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси хабар берди.

Жорий йилнинг 5 июль куни Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судьяси М.Х. пора олиш айблови билан ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинган.

Чиноз туман судьяси М.Х. 3 000 АҚШ доллари миқдорида пора олишда айбланяпти.

Маълум қилинишича, М.Х.га  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши очилиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Чиноз тумани судья

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг