Чимкент ҳокими ўринбосари ҳибсга олинди

Олам

image

Бугун, 20 июль куни Чимкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари Мақсут Исохов қўлга олинди. У коррупцияда гумон қилинмоқда. Маълумотни Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати тасдиқлаган.  

МХҚ маълумотларига кўра, 20 июль куни Миллий хавфсизлик қўмитаси прокуратура билан келишилган ҳолда Чимкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мақсут Исоховни коррупцияда гумон қилиб, ҳибсга олган.  

“Ушбу факт бўйича терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва барча зарур тергов-тезкор тадбирлари амалга оширилмоқда. Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ, тергов манфаатларига дахлдор бошқа маълумотлар ошкор этилиши шарт эмас”, дейилади МХҚ хабарида.

Чимкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида маълум қилинишича, Мақсут Исохов 1974 йилда туғилган. Маълумоти – олий, мутахассислиги қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодчи-ташкилотчи.  

2020 йил февралида Чимкент шаҳри ҳокими ўринбосари этиб тайинланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Чимкент шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг