Чикагода Мустақиллик парадида отишма содир бўлди. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 4 июль куни Чикагодаги Ҳайленд-паркда Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган парад бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, отишма содир бўлди. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланган. Бу ҳақда Ҳайленд-парк мэри Нэнси Ротеринг хабар берган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 20 тадан 50 тагача ўқ овози эшитилган. Жиноятчи парад ўтадиган жой яқинидаги дўкон томидан туриб одамларни ўққа тутган.

Полиция хабарига кўра, у нарвон орқали туризм учун маҳсулотлар сотиладиган дўкон томига чиққан ва одамларга қарата ўт очган. Шундан сўнг воқеа жойидан тезда яширинган. Бироқ полиция кейинчалик жиноятчининг шахсини аниқлаган.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг фикрича, жиноятчи полиция етиб келишидан аввал савдо биноси томидан милтиғини ташлаб юборган. Беш киши воқеа жойида, олтинчиси шифохонага ётқизилганидан кейин вафот этган.

Тез ёрдам хизмати 8 ёшдан 85 ёшгача бўлган 26 кишини яқин атрофдаги шифохоналарга олиб кетган. Айрим беморларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Яна бир қанча жароҳатланганлар ўзлари шифокорларга мурожаат қилишган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг