Чиқмаган жондан умид. Россия яна АҚШдан кафолат сўраб мактуб йўллади

Олам

image

Кремлнинг “Россия хавфсизлигини кофолатлаш” борасида йўллаган талабномасига АҚШ ва НАТО инкор мазмунида жавоб хати йўллаган эди.

Ушбу жавоб хатларидан қониқмаган Кремль кеча, 17 февраль куни АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Салливанга хавфсизлик кафолати бўйича Вашингтон жавобига “реакция” сифатида ёзма хат топширган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида эълон қилинган баёнотда сўз боради.

Россиянинг АҚШ жавобига “реакция” тарзида йўллаган хати 11 вароқдан иборат.

“Жорий йилнинг 17 февраль куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинган АҚШ элчиси Жон Салливанга, Россия Федерацияси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги Россиянинг шартнома лойиҳасига Америка томонидан йўлланган жавобга нисбатан муносабат билдирилди", дейилади вазирлик эълон қилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг АҚШ ва НАТОга йўллаган хавфсизлик масалалари бўйича хатида Украинанинг альянсга аъзо бўлишига имкон бермаслиги, НАТОнинг Россия остонасигача етиб келмаслиги ва Шарқий Европага қўшин жойлаштирмаслиги юзасидан Кремлнинг талаблари битилган эди.

Аммо, Вашингтон ва НАТО альянс “очиқ эшиклар” сиёсатини қўллаши ва қайсидир давлатнинг НАТОга аъзо бўлиш ёки бўлмаслигини фақатгина НАТОга аъзо давлатлар ҳал қилиши ҳақида билдириб, Кремлнинг талабларига ёзма равишда рад жавобини йўллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

542

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг