Чиқиндилар билан шуғулланувчи тадбиркорларга иккита солиқ 1 фоизга туширилади

Жамият

image

2026 йил 1 январгача чиқиндилар билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг 11 август имзоланган “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган. 

Ушбу фармон билан хусусий тадбиркорлардан санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун тўловлардан Давлат экология қўмитаси тизимига мажбурий тартибда ундириладиган 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар бекор қилинади.

Шунингдек, 2026 йил 1 январгача чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш кетиш, саралаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун фойда солиғи (амалда 15 фоиз) ва ижтимоий солиқ (амалда 12 фоиз) ставкаси 1 фоизга туширилмоқда.

Тадбиркорларни республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника, технологик ускуналар ва эҳтиёт қисмларни олиб киришда божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона йиғимларидан ташқари) озод қилиш бўйича имтиёз муддати 2025 йил 1 августга қадар узайтирилмоқда. (Амалда ушбу имтиёз 2023 йил 1 январгача берилган. Имтиёз узайтирилиши билан тадбиркорлар ихтиёрида 15,1 млрд сўм қолади).


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг