Чиқинди ташлаш ҳолати бўйича 90 млн сўмдан ортиқ жарима белгиланди – Сирдарёда
Жамият
−
23 Февраль
3752Сирдарё вилоятида йил бошидан буён белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 235 та қоидабузарлик қайд этилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизматига таяниб, вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, энг кўп қоидабузарлик Гулистон шаҳри (42), Мирзаобод тумани (25) ва Ширин шаҳрида (24) аниқланган бўлса, энг кам қоидабузарлик Янгиер шаҳрида (9) қайд этилган.
Бошқа ҳудудларда қоидабузарликлар сони:
- Сайхунобод тумани - 10 та;
- Сирдарё тумани - 20 та;
- Ховос тумани - 23 та;
- Сардоба тумани - 29 та;
- Боёвут тумани - 16 та;
- Оқолтин тумани - 17 та;
- Гулистон тумани - 20 та.
Ҳолатлар бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жами 90 млн 270 минг сўм жарима белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда йўлга чиқинди ташлаган ЙПХ ходими жаримага тортилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь