Chevrolet Onix автомобиллари сизни Chevrolet дилерлик марказларида кутмоқда
Бизнес
−
30 Ноябрь 2023
6885Ҳозироқ автомобил учун Chevrolet дилерлик марказларида ёки онлайн платформа орқали шартнома тузинг ва бугуннинг ўзидаёқ янги Chevrolet Onix автомобили эгасига айланинг!
Автомобиллар комплектациясига қараб 2 турдаги двигател билан тақдим этилади:
- 1,2 литрли 132 от кучига эга турбо двигател ҳамда 6 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган;
- 1,2 литрли 90 от кучига эга атмосферали двигател 5 поғоналик механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.
Автомобил 10,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришади, шу билан бирга аралаш циклда 100 км учун фақат 5,9 л ва шаҳар ташқарисидаги йўлда 4,7 л сарфлайди.
Замонавий дизайн
Автомобил замонавий дизайн ва қулайлик билан бирга хавфсизлик бўйича энг илғор замонавий технологияларни ҳам тақдим этади. 5 ўриндиқли ушбу седан саёҳатлар учун хоҳ у оилавий хоҳ дўстлар орасида ёки хизмат сафари билан шайланган ходим бўлсин умуман, барча-барча учун ҳам бирдек идеал.
Ўзининг ёрқин кўриниши билан Chevrolet Onix йўлларда алоҳида таассурот уйғотиб, қулай ҳайдашни кафолатлайди. Chevrolet Malibu автомобили билан ўхшашлиги юқори тоифадаги автомобиллардан қолишмайдиган мустаҳкам ва замонавий ташқи кўриниш беради.
Футуристик ёритиш техникаси ён атрофдагиларнинг эътиборини жалб этади. Бу ҳеч бир автомобил ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.
Кузовдаги горизонтал чизиқлар автомобилнинг замонавий дизайн услубига эга эканлигига урғу беради. Улар диод оптика ёруғлик элементлари билан биргаликда автомобилга ёрқин ва таниқли кўриниш беради, мукаммал ишланган кундузги диод оптикаси эса Onix’ни кечаю-кундуз кўзга ташланадиган қилади.
Технологик интерьер
Chevrolet Onix интереридаги чизиқлар ва ёрқин элементлар автомобилнинг сиғимлилигини таъкидлайди. Ва кенглик ҳиссини яратади, бунинг барчасига автомобилнинг кенг платформаси орқали эришилади.
Эргономик асбоблар панели кўринишни яхшилайди ва енгиллик ҳиссини беради.
Дисплей автомобилнинг юқори технологияли дизайнининг марказий қисмидир, интуитив 8 дюймли ахборот-кўнгилочар тизими эса юқори даражадаги премиум ва қулай бошқаришни қўшади.
Қулай ва осон бошқариш
Chevrolet Onix бошқаришни қулай ва завқли қиладиган барча деталларга эга.
4 LT комплектациясида базавий опцияларидан ташқари автомобилга калициз кириш смарт калит (кей) ва ёқиш СТАРТ/СТОП тизими, круиз контрол билан таъминланган.
Автомобиль иситиш тизимига эга чарм қопламали рул ва юқори сифатли мато қопламали спорт услубидаги ўриндиқлар билан жихозланган, шунингдек салонда симсиз қувватлаш тизими мавжуд.
LC комплектациясидан ташқари барча комплектациялар Блуетоотҳ ва Ҳандс-Фрее ҳамда 8 дюймли сенсор дисплейга эга русификацияга эга мултимедиа тизими (Аппле CарПлай ва Андроид Ауто) билан жиҳозланган.
Автомобилнинг соддалаштирилган комплектациясидан ташқари барча комплектациялари сигнализация, кондиционер, рул калонкасини юқорига ва пастга ҳамда узоқ яқинлигини мослаштириш, ҳайдовчи ўриндиғини баландлигини созлаш, тезликни чекловчи ва бошқа бир қатор қулайлик учун зарур бўлган опсияларга эга.
Бундан ташқари, комплектациясига қараб, автомобиллар тепаликка кўтарилишга ёрдамлашувчи тизим, фаралар ўчишининг кечиктирилиши тизими (Follow Me Home), тўхташ тизими датчиклари (Park-Assist) ва болалар ўриндиғини ўрнатиш тизими ISOFIX билан жиҳозланган.
Chevrolet Onix хавфсизлиги
Барча Chevrolet Onix автомобиллари камида 2 та хавфсизлик ёстиқчаси ҳамда ABS ва ESC (барқарорликни электрон назорат қилиш) тизими билан жиҳозланган.
Топ версияларидаги круиз контрол тизими оптимал бошқарувни таъминлайди, узоқ масофаларга енгил ва қулай ҳаракатланиш имконини беради, фаол хавфсизлик тизимлари бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради ва автомобилнинг турли йўл қисмларида ҳамиша барқарор туришини таъминлайди.
Бундан ташқари, соддалаштирилган комплектациясидан ташқари барча комплектацияларда тезликни чекловчи ва шиналар босимининг мониторинг тизими мавжуд.
Chevrolet Onix автомобилидаги қўшимча опсиялар:
- климат контрол;
- яримавтомат (параллел ва перпендикуляр) тўхташ тизими;
- олд партрониклар;
- кўриниши чекланган жойлар назорати датчиги;
- орқа ўриндиқ иситиш тизими;
- люк;
- тўлиқ светодиод оптикаси ва орқа габарит чироқлар;
- салонда ҳайдовчи, олд ўриндиқ ва орқа ўриндиқ йўловчилар учун алоҳида ёритиш тизими;
- 16 оригинал дизайнли қуйма дисклар.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг chevrolet.uz
Алоқа учун: +998-78-141-7777
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь