Четдан товар олиб кириш: 2025 йил 1 майдан нималар ўзгармоқда?

Жамият

image

2025 йил 1 майдан чет элдан Ўзбекистонга қуруқ сут олиб киришга қўйилган чеклов бекор қилинмоқда.

2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонга товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги нормалар белгиланди.

  • ҳаво транспортида — 1000 доллар;
  • темирйўл ва дарё транспортида — 500 доллар;
  • автомобиль ёки пиёда ўтиш пунктларида — 300 доллар,
  • халқаро курьерлик жўнатмаларида — 200 доллар;
  • халқаро почта орқали — 100 доллар.

Ушбу янгилик билан жисмоний шахсларга тааллуқли қуйидагилар тасдиқланди:

  • республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг миқдорий нормалари;
  • айрим турдаги товарни республикадан божсиз олиб чиқишнинг миқдорий нормалари;
  • Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назорат қилинадиган товарлар рўйхати тасдиқланди.

Сафарга чиқиш чоғида эътибор қилиш зарурки, темирйўл ва автомобиль ўтказиш пунки орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда 2 календарь кундан, ҳаво транспортида 3 календарь кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.

Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига олиб келинадиган товарларга нисбатан божсиз олиб кириш нормалари бир календарь ой давомида қўлланилади.

Жисмоний шахслар томонидан қиймати 5000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган божхона декларациясини тақдим этмасдан республикадан олиб чиқилиши мумкин.

“Uzbekistan airways” АЖ ва “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ билан Жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг миқдорий нормалари бўйича ахборотларни йўловчиларга ташиш вақтида етказади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

қуруқ сут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар