Чет тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб очилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари лавозимлари ташкил этилди. 

Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланади. 

Агентлик ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шароитлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан туманлар (шаҳарлар)да умумий ўрта таълим муассасалари негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб ташкил этилади. 

Жорий йилнинг 1 сентябридан хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади. 

Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:

биринчи босқич — туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
иккинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;
учинчи босқич — Республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади. 

Қишлоқларда хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг