Чет тилидан ижодий имтиҳон намуналари эълон қилинди

Жамият

image

2022 йилда Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон формати ва тест намуналари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 6 та олий таълим муассасасига киришда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилиши белгиланган.
 
Унга кўра, 2022-2023-ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган.
 
•  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
•  Самарқанд давлат чет тиллар институти;
•  Тошкент давлат шарқшунослик университетининг
 
фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда
 
•  Тошкент давлат педагогика университети;
•  Қўқон давлат педагогика институти;
•  Нукус давлат педагогика институтининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.
 
Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига касбий (ижодий) имтиҳон формати (барча тиллар учун) ва тест намуналари (инглиз тилидан) жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг