Чет элга чиқиш учун “CОVID-19”га чалинмаганлик тўғрисида маълумотномани қаердан олиш мумкин?

Жамият

image

Коронавирус пандемияси шароитида халқаро парвозлар тикланяпти. Аммо йўловчилардан коронавирусга чалинмагани ҳақида маълумотнома кўрсатиш талаб қилинади. Бу маълумотнома турли давлатларда турли муддат оралиғида олинган бўлиши керак. Масалан, Ўзбекистонда сўнгги 72 соат ичида олинган маълумотнома бўлиши керак.

Чет элга чиқиш учун “CОVID-19”га чалинмаганлик тўғрисида маълумотномани қаердан олиш мумкин? Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу саволга жавоб берди.

Чет элга чиқувчи шахсларга полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида текширилган таҳлил натижаси манфий чиққанини кўрсатувчи маълумотномалар бериш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида қатор тиббиёт муассасаларига, хусусан, хусусий тиббиёт ташкилотларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатма хати асосида, шунингдек, Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тегишли буйруғи билан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан берилаётган маълумотномалар ягона шаклга келтирилмоқда.

Мазкур маълумотномалардан вақтинчалик фойдаланилади. Улар чегара назорат пунктларига тўлов квитанцияси билан бирга тақдим этилгандагина ҳақиқий ҳисобланади. Бу чоралар маълумотномаларни сохталаштиришнинг олдини олиши мақсад қилинган.

Ушбу жараён билан параллел равишда таҳлил натижалари босқичма-босқич штрих-код (QR-код) орқали ўқиладиган электрон дастурга ўтказиб борилади. Натижалар бўйича маълумотлар базаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда шакллантирилади.

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқаётган шахсларга бериладиган тиббий маълумотномаларни сохталаштиралишининг олдини олиш мақсадида, Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тегишли буйруғига асосан  юқоридаги маълумотнома шакли тасдиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус ПЗР

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг