Чет элдаги фуқароларимиз йилига 5,5-6 миллиард сўм етказиб туришибди - Баҳодир Умурзоқов

Жамият

image

Авваллари хорижга ишлашга кетган инсонлар ҳақида ватанини севмайдиган, пулни ёқтирадиган шахслар сифатида қаралган. Ҳозир
 бу тушунча бутунлай йўқотилмоқда. Бугун, 18 февраль куни Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов бу ҳақда фикр билдирди.

Маълумотларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда меҳнат қила оладиган аҳоли сони 19 миллиондан ошиб кетди. Бу умумий аҳоли сонининг 57.3 фоизни ташкил қилади. Бу улкан меҳнат ресурси ҳисобланади. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 51-52 фоизни ташкил қилади. Ҳар йили меҳнат бозорига 700 минг ёш йигит-қиз қўшилмоқда. Бу Ўзбекистон учун катта захира сифатида қаралади. Фақатгина давлат бундан оқилона фойдаланиши, меҳнат тақсимотини тўғри йўлга қўйиши ва етарли меҳнат шароитини таъминлаши талаб этилади.

“19 миллион аҳолидан 14 миллион 876 минги иқтисодий фаол аҳоли таркибига киради. Қолган 4 миллиондан ортиқ аҳоли қаерга кетди деган савол туғилади. Булар уйида ўтирган олий, ўрта-махсус ва ўрта маълумотли аёллардир. Лекин баъзиларининг эри феодал, ишлашга рухсат бермаяпти. Ана шундай аёлларимизга янги иш жойлари жорий этишимиз керак. Бунинг устида ҳали кўп ишлашимиз лозим бўлади”, дейди Баҳодир Умурзоқов.

Умурзоқов шунингдек, аввалги даврда четга чиқиб ишлаган фуқароларга салбий назар билан қаралгани, ҳозирда вазият бутунлай ўзгаргани хусусида сўзлади.

“Яна бир муаммоимиз четга чиқиб кетган ёшларимиз бўлади. Ҳозир 2,5 миллионга яқин ёшларимиз бошқа давлатларда ишлашмоқда. Авваллари бу йигит-қизларимизга пул кетидан қувганлар, буларда ватан туйғуси йўқ, буларга ота-она керак эмас, булар ўзини-ўзи яхши кўрадиган инсонлар сифатида қарардик. Президентга раҳмат, бу борадаги барча фикрларимизни буриб ташлади. У киши мана шу йигит-қизларимиз бор хавф-ҳатарни елкасига илиб, давлатдан бир тийин олмасдан, чет элга бориб, ишлаб келиб, ҳар йили 5,5-6 миллиард сўмни Ўзбекистонга етказиб турибди, буларга ёрдам қилмасак, кимга ёрдам қиламиз деган саволни қўйди.

Ўтган йилнинг ўзидаёқ бу борада 4та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Ҳужжатларда уларнинг ижтимоий ҳимояси, меҳнат кафолатларини белгилаш назарда тутилди. Буларнинг оилалари қийин аҳволда яшаса, уй-жой ажратилиши ёки вафот этса, Республика жамғарма маблағларидан олиб келиниши учун пул ажратилмоқда”, дея вазир ўринбосари ўтган йилнинг ўзида 211 та юртдошимизнинг жасади давлат томонидан Ўзбекистонга қайтарилганини эсга олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made