CHERY Ўзбекистонда CSH гибрид платформаси ва янги TIGGO 9 HYBRID’ни тақдим этди

Бизнес

image

30 май куни CHERY Uzbekistan Ўзбекистонда CSH технологиясини ишга туширишга бағишланган CHERY SUPER HYBRID LAUNCH DAY тадбирини ўтказди. Бренднинг NEV автомобилларидаги янги гибрид технологияларининг афзалликлари: йўл босиш захираси юқори, ёнилғи сарфи паст, электр тортиш кучи асосида ҳаракатланиш ва платформанинг турли сегментдаги автомобилларга мослашуви эътибор марказида бўлди. Куннинг асосий премьераси сифатида янги TIGGO 9 HYBRID флагманининг тақдимоти бўлди.

Chery Super Hybrid бензинли двигатель, электромотор ва интеллектуал энергия бошқаруви тизимини бирлаштиради. Тезлик, юклама даражаси ва батарея ҳолатига қараб, тизим автомат равишда қурилманинг электр ва ёнилғи қисмлари ўртасида ишни ўзаро тақсимлайди.

Шаҳарда CSH билан жиҳозланган автомобиллар кўп вақт давомида электр токи ёрдамида ҳаракатлана олади, бу эса ёнилғи сарфи ва шовқин даражасини камайтиради. Трассада тизим қувватни сақлаш ва умумий йўл босиш масофасини ошириш учун ички ёнув двигателини автомобиль ғилдиракларига улайди. Шунинг учун гибрид моделлар фақат қувватлаш инфратузилмасига боғлиқ эмас ва кундалик фойдаланиш учун ҳам, узоқ масофаларга саёҳат қилиш учун ҳам мос келади.

Гибрид қурилмасининг бешинчи авлоди двигателнинг иссиқлик самарадорлигини 44,5% га кўрсатди. Моделига қараб 100 км/соатгача тезлашиш 5,2 сония вақтни олса, батарея қувватисиз ҳолатда эса ёнилғи сарфи 100 км учун 3,9 дан 5,2 л гачани ташкил этади.

Платформанинг самарадорлиги EU Extreme Endurance Challenge халқаро синови доирасида текширувдан ўтказилди. Тест давомида автомобиллар Европанинг 7 та давлати орқали 3500 км масофани босиб ўтди. Синов натижаларига кўра, Worldwide Harmonized Light Vehicles Test Cycle (WLTC) цикли бўйича комбинацияланган йўл босиш захираси тўла миқдордаги бак ва тўлиқ қувватланган батареяда 1 403 км ни ташкил этди.

Бренд CHERY SUPER HYBRID LAUNCH DAY’да технология 3 та моделда қандай намоён бўлишини кўрсатди.

ARRIZO 8 HYBRID бизнес-седани шаҳар шароитида фойдаланиш ва шаҳар ташқарисига бўладиган узоқ сафарлар учун мос келади. Гибрид тизим Ўзбекистоннинг реал шароитида 1400 км дан ортиқ масофада ишончли динамика ва равон ҳаракатни намойиш этди. Комбинацияланган ёнилғи сарфи 100 км масофа учун 3,9 л ни ташкил этмоқда.

ARRIZO 8 HYBRID нархи: 344 900 000 сўмдан бошлаб.

TIGGO 8 HYBRID – TIGGO туркумининг оилавий йўналиши вакили. Кроссовер кенг ўлчамдаги 7 ўриндиқли салон, йўл босиш захирасининг юқорилиги – Ўзбекистоннинг реал шароитларида 1200 километрдан ортиқ ва ташқи электр жиҳозларини автомобилдан тўғридан-тўғри улаш учун Vehicle-to-Load (V2L) функциясига эга бўлди. Аралаш режимда батарея қувватининг минимал даражасида ёнилғи сарфи 100 км масофага 5,2 л ни ташкил этади.

TIGGO 8 HYBRID нархи: 399 900 000 сўмдан бошлаб.

Тадбирнинг асосий премьераси сифатида Ўзбекистондаги CHERY’нинг янги флагмани – TIGGO 9 HYBRID бўлди. Модель 605 от кучига эга 3 та электр моторли гибрид тизим билан жиҳозланган. 100 км/соат гача бўлган тезланишга 5,2 сонияда эришади. Электр ёрдамида тортиш пайтида йўл босиш захира масофаси 170 км га етади, гибрид режимидаги умумий кўрсаткич эса 1200 км дан ошади.

Тўлиқ юритмали TIGGO 9 HYBRID тўлиқ оилавий SUV форматини ўзида сақлаб қолади. 7 ўриндиқли кенг ўлчамдаги салон узоқ сафарлар ва кундалик фойдаланиш учун мўлжалланган. Жиҳозланиш таркибига олд ўриндиқларнинг массаж функцияси, икки қатор ўриндиқларининг вентиляция тизими ва электр юритмаси, мультимедиа экрани ва 14 дона динамикка эга Sony аудио тизими, шу жумладан сабвуфер ва ҳайдовчининг бош қўйиш қисмидаги алоҳида динамикни ўз ичига олади.

Ушбу флагман, шунингдек, APA автомат равишда автотураргоҳга жойлаштириш функциясини ўз ичига олган ADAS тизимларининг тўлиқ тўплами билан жиҳозланган.

TIGGO 9 HYBRID нархи: 549 900 000 сўмдан бошлаб.

Шунингдек, тақдимот доирасида TIGGO 9 HYBRID флагманининг деярли барча функцияларини сақлаб қолган 2 литрли турбо двигатель ва тўлиқ юритмага эга TIGGO 9 PRO’нинг бензинли версияси намойиш этилди. TIGGO 9 PRO нархи: 499 900 000 сўмдан бошлаб.

Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори – ADM компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Ўзбекистондаги Chery автомобилларининг хусусиятлари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Доимий алоқа телефони: +998712765555

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Веб-сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг