Chery автомобиллари Euro 5 ва Euro 6 халқаро экологик стандартларига жавоб беради
Бизнес
−
20 Март
5960Автомобилларнинг бензинли двигателлари атмосферага зарарли моддалар чиқаради. Европа Иттифоқи сайёрамизни ҳимоя қилиш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида Euro 5 ва Euro 6 каби қатъий автомобиль стандартларини ишлаб чиққан. Chery автомобиллари чиқиндилар чиқарилишини камайтириш орқали атмосферанинг ифлосланишини камайтиришга ва ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам беради.
Euro 5 янги автомобиллар, жумладан, енгил автомобиллар, юк автомобиллари ва автобуслар учун чиқинди газлар чиқарилиши бўйича чегаравий қийматларни белгилаб беради. Унинг асосий мақсади азот оксидлари (NOx) чиқарилишини камайтиришдир. Euro 6 эса, ўз навбатида, зарарли моддалар чиқарилиши бўйича янада қатъийроқ талабларни белгилайди. Ушбу стандартга жавоб берадиган янги автомобиллар, азот оксиди (NOx) ва углеводородлар (HC) чиқиндиларини сезиларли даражада камайтириши зарур. Бу ерда чиқинди газларини катализаторлар ёрдамида тозалаш тизимлари каби янги технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.
Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи харидорларга Chery’нинг Euro 5 экологик синфига мансуб бўлган – ARRIZO 6 PRO (1,5 л.) ва TIGGO 8 PRO (1,6 л.) бензинли автомобилларини ҳамда Euro 6 экологик синфига мансуб – TIGGO 7 PRO (1,5 л.) TIGGO 8 PRO MAX (2,0 л.) автомобилларини тақдим этади. Ушбу моделлар ёнилғини тўғридан тўғри цилиндрларга пуркалиши ва оралиқ совитилишли турбожадаллаштиргичлар билан жиҳозланган.
Бироқ шуни таъкидлаш керакки, экологик стандартларни қўллаш нафақат автомобиль ишлаб чиқарувчилардан, балки автомобиль соҳибларининг ўзларидан ҳам саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Автомобилингизнинг ҳолатини кузатиш, техник хизмат кўрсатилишдан мунтазам равишда ўтказиш ва юқори сифатли ёнилғидан фойдаланиш ўта муҳимдир.
Шундай қилиб, Euro 5 ва Euro 6 экологик стандартлари атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашнинг ажралмас қисмидир. Улар барчамиз учун тозароқ ва соғлом келажак яратишга ёрдамлашадилар. Шунинг учун, автомобиль танлашда, унинг ушбу стандартларга мувофиқлигига эътибор қаратишни унутманг.
Chery Uzbekistan дилерлик марказлари мавжуд автомобиль моделларини синаш учун ноёб имкониятни тақдим этадилар! Тест-драйв ўтказиш учун талабномани ўзингизга қулай бўлган усулда: ишонч тезкор ахборот линияси телефон рақами орқали ёки веб-сайтдаги шаклни тўлдириш ёки Телеграм боти орқали қолдириш кифоя.
Эслатиб ўтамиз, ADM Global Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланади.
Алоқа учун телефон +998712765555
Telegram kanalimizga a’zo bo‘ling
Telegram bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot
Facebook kanalimizga a’zo bo‘ling
Instagram’da yangiliklardan xabardor bo‘ling
YouTube’da yangiliklardan xabardor bo‘ling
Batafsil ma’lumot uchun saytimizga tashrif buyuring cheryauto.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь