Черногория россиялик 6 дипломатни мамлакатдан қувди
Олам
−
29 Сентябрь 2022
3416Черногория олти нафар россиялик дипломатни персона нон грата (номақбул, исталмаган шахс – таҳр.) деб эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 29 сентябрь куни Twitter’да Республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати саҳифасида эълон қилинган хабарда айтилади.
“Ташқи ишлар вазирлиги Черногорияда аккредитациядан ўтган Россия Федерацияси элчихонасининг олти нафар дипломатини икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ва ҳурмат муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига зид бўлган хатти-ҳаракатлари учун персона нон грата деб эълон қилди”, дейилади матнда. .
Аввалроқ, 12 август куни Черногория Ташқи ишлар вазирлиги россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилган эди. Бунгача, 7 апрель куни Черногория Ташқи ишлар вазирлиги тўрт нафар россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилган эди.
Бугун куни “Виести” портали Подгорицада бир неча Черногория фуқаролари Россия махсус хизматларида ишлаганликда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Айтилишича, қўлга олинганлардан бири давлат маъмурияти ходими бўлиб, у ўн йилдан ортиқ “Россия махсус хизматларида ишлаган”. Черногория махсус прокуратураси ҳибсга олинганлар ҳақидаги маълумотни рад этиб, қидирувлар ўтказилганини тасдиқлади.
Қайд этилишича, полиция “жиноий ташкилот тузиш ва жосусликда гумон қилинган” бир қатор фуқароларнинг хонадонларида тинтув ўтказмоқда.
Кейинчалик Черногория Бош вазири вазифасини бажарувчи Дритан Абазович мамлакат пойтахтида тинтув ва ҳибсга олишлар ўтказилганини тасдиқлади.
LiveБарчаси