Чемпионликка даъвогар маълум. “Сити” “Челси”ни мағлуб этди 

Спорт

image

Бугун, 15 январь куни Манчестер шаҳридаги “Этихад” стадионида Англия Премьер лигасининг 22-тури доирасида “Манчестер Сити” “Челси”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ягона гол иккинчи бўлимда киритилди. 70-дақиқада “шаҳарликлар” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне Жоау Канселунинг узатмасини голга айлантирди.

Учрашувни Крейг Поусон бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. 

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 22 турдан сўнг 56 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. “Челси” эса 2-ўринни эгаллаб турибди. “Аристократлар” ҳисобида 43 очко мавжуд. Кучли учликка “Ливерпуль” (42 очко) якун ясаган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Челси АПЛ Арсенал Ман Сити

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг