Чемпионлар лигасининг янги мавсум учун тўпи тақдим этилди

Спорт

image

UEFA Чемпионлар лигаси 2026-2027 йилги мавсумда ишлатиладиган мусобақанинг янги расмий тўпини тақдим этди. Янги дизайндаги тўп UEFA матбуот хизмати ижтимоий тармоқларида эълон қилинди.

Янги тўп турнирнинг умумий босқичи ҳамда плей-офф учрашувларида қўлланилади.

Эртага, 27 август куни 2026-2027 йилги Чемпионлар лигасининг умумий босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа Монакодаги “Гримальди Форум”да Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Маълумот учун, 2026-2027 йилги Чемпионлар лигаси финали 2027 йил 5 июнь куни Испаниянинг Мадрид шаҳридаги “Метрополитано” стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ҳисобланади. Парижликлар 2025-2026 йилги мавсум финалида “Арсенал”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг