Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Олам
−
08 Март 2019 11579 1 дақиқа
Украинанинг Днепропетровск шаҳри мэри Борис Филатов гиёҳвандфурушлар ҳақидаги берилувчи маълумот учун мукофот белгилаганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзган.
“Гиёҳванд моддалар савдосига қарши қатъий курашамиз. Дастлаб улар ҳақида маълумот берган ҳар бир киши рағбатлантирилади. Биргина исмни айтиш учун 100 минг гривна берилади”, деб таъкидлаган мэр.
Шунингдек, қўлга олинган наркосавдогар учун ҳам алоҳида мукофот айтилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь