“Челси” икки футболчига кўз тикди
Спорт
−
18 Январь 2025 3092 1 дақиқа
Лондоннинг “Челси” клуби Алехандро Гарначо ва Жейми Гиттенсга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “аристократлар” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Манчестер Юнайтед”дан кетиши кутилаётган вингер Алехандро Гарначо ва “Боруссия Дортмунд” иқтидорли футболчиси Жейми Гиттенсни сотиб олмоқчи. Лондонликларнинг талабларига ҳар икки футболчи тўлиқ мос тушади. Клуб раҳбарияти ҳар икки футболчига расмий таклиф билан чиқди. Музокаралар давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, Гарначо “манкунианликлар” сафига 2022 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Аргентиналик вингер клуб таркибида жорий мавсум барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди. Гарначонинг нархи “Transfermarkt” порталида 50 миллион еврога баҳоланган. Гиттенс эса дортмундликлар сафига 2022 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. У жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та ассист қайд этган. Гиттенснинг нархи “Transfermarkt” порталида 50 миллион еврога баҳоланган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025