“Челси” футболчиси ўзини “Ал-Ҳилол”га таклиф қилди

Спорт

image

“Челси” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Педру Нету фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлуижи Лонгари ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Манбага кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш ўз мижозини “Ал-Ҳилол” клубига таклиф қилган.

Аввалроқ, “Ал-Ҳилол” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида трансфер бозорини ўрганишда давом этаётгани ва “Бавария” қанот ҳужумчиси Луис Диас билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ОАВларининг маълумотларига кўра, Саудия клубининг ёзги трансфер бюджети 350 миллион евродан ошади. “Ал-Ҳилол” колумбиялик футболчи учун 105 миллион евродан 132 миллион еврогача маблағ тўлашга тайёр.

Жорий трансфер ойнасида “Ал-Ҳилол” ҳужум чизиғига ҳозирча битта хорижлик футболчини жалб қилди. 24 ёшли нидерландиялик қанот ярим ҳимоячиси Крисенсио Саммервилл жамоа сафига қўшилди.

Хабарларга кўра, унинг трансфери 55 миллион еврони ташкил этган бўлиб, турли бонуслар ҳисобига яна 10 миллион евро қўшилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг