“Челси” футболчиси 9 та қоидабузарлик учун жазоланди

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Уэсли Фофана Англия йўлларида 9-марта ҳайдовчилик қоидаларини бузгани учун 300 соатлик жамоат хизматига ҳукм қилинди. 24 ёшли француз футболчиси А3 автомагистралида тезликни меъёрдан оширганини тан олган. Бу ҳақда “GB news” хабар берди.


Суд маълумотларига кўра, бу воқеа содир бўлган пайтгача Фофана илгари 8 маротаба тезликни оширгани сабабли икки йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган эди.
Туман судьяси Жули Купер футболчини огоҳлантириб, топширилган жамоат ишларини бажармаслик қамоқ жазосига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. У ҳукм чоғида футболчининг бу хатти-ҳаракатларини кескин танқид қилди.

 “Сизни минглаб ёшлар кузатади. Улар сизни ўзларига ибрат деб билишади. Аммо улар сиз каби қиммат машиналарни бошқариш имконига эга эмаслар. Сизнинг бепарволигингизни нусхалашга уринган ёш ҳайдовчилар ҳаётдан кўз юмишлари мумкин”, дейди Судья Купер.

Судда тақдим этилган видео далиллар футболчининг Суррейдаги магистралда хавфли қувиб ўтишлар амалга ошириб, қонуний тезлик чегараларини кескин оширгани ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётини хавф остига қўйгани тасдиқланган.

Фофана сўнгги йилларда жароҳатлар сабаб “Стэмфорд Бридж”да кўп ўйин ўтказ футбиб юборган. Футболчи жорий мавсумда “Челси” сафида Примьер-лига доирасида 4 та учрашувда майдонга тушган.

Маълумот учун, франциялик ҳимоячи Уэсли Фофана 2022 йил ёзида “Лестер Сити”дан “Челси” клубига тахминан 75 миллион фунт стерлинг эвазига трансфер қилинган. Бу битим уни ўша пайтда энг қиммат ёш ҳимоячилардан бирига айлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Челси” Уэсли Фофана 300 соатлик жамоат хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг