“Челси” ҳужумчиси уйида жароҳат олди

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Коул Палмер уйида бахтсиз ҳодиса оқибатида чап оёқ бармоғини синдириб олди. Шу сабабли, Палмер клуби учун навбатдаги учта ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Sky sports” нашри хабар берди.

Лондон клуби бош мураббийи Энцо Маресканинг маълум қилишича, Палмернинг жароҳати жиддий эмасдек кўринса-да, у кейинги ҳафтада майдонга туша олмаслигини тасдиқлади.

“Коул “Бёрнли”га қарши ўйнамайди, шунингдек, “Барселона” ёки “Арсенал”га қарши ўйинларда ҳам майдонга тушмайди. Афсуски, у бир неча кун олдин уйида оёқ бармоғини синдириб олди. Афсуски, шундай бўлади”, дейди Мареска.

Мураббий Мареска, шунингдек, Палмернинг майдонда бўлмаслиги жамоанинг ўйинига жиддий таъсир қилмаслигини таъкидлади.

“Жиддий нарса йўқ, лекин бу унинг кичик бармоғида оғриқ келтириб чиқармоқда ва у бу ҳафта ёки кейинги ҳафтада тайёр бўлмайди. У жағидаги жароҳатидан қайтишга жуда яқин эди, бу жуда зўр эди, аммо кейин оёқ бармоғидаги бу муаммо юзага келди ва ҳаммасини кечиктирди. Бу жуда муҳим эмас, лекин унинг тикланиши учун бироз кўпроқ вақт керак”, дея қўшимча қилди Мареска.

Маълумот учун, Палмер жорий йилнинг сентябрь ойидан бери жароҳат туфайли ўйинларда иштирок этгани йўқ. Англиялик футболчи бу мавсумда жамоаси билан 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голни ўз номига ёздириб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Челси” Коул Палмер Энцо Мареска

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг