“Чексиз узр сўраймиз”. “UzAuto Motors” Captiva 5 бўйича баёнот берди

Жамият

image

“UzAuto Motors” компанияси харидорларга Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда компания расмий баёнотида айтилган.

“UzAuto Motors” компанияси харидорларга Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатишга мажбур.

Юзага келган ҳолат компания тарихида биринчи бор юз бериши, лекин, биз  бугунги кунда жаҳон автомобиль саноати оғир кунларни бошдан кечираётганлиги ва бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмаслигини бир неча бор хабар қилганмиз.

Шу муносабат билан, “UzAuto Motors” АЖ раҳбарияти ва жамоаси ўз мижозларимиздан келтирилган ноқулайликлар учун чексиз узр сўрайди ҳамда айни пайтдаги вазиятда мижозлари учун қайғуриб, қабул қилинган қарори ягона тўғри қарор эканлигига ишонади”, дейилади компания хабарида.

Қайд этилишича, мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг